“Албатта, биз она заминимиз бағридаги ҳар бир моддий ва маънавий мерос намунасини кўз қорачиғидек асраб – авайлаш, қайта тиклаш ва таъмирлаш бўйича қилаётган бу ишларимизни кимгадир намойиш қилиш, кўз – кўз этиш учун эмас, аксинча, келажагимизни ўйлаб, онгимиз ва қалбимиз даъвати билан амалга оширмоқдамиз. Токи эртага бизнинг ўрнимизга келадиган, биз бошлаган олижаноб ишларни муносиб давом эттиришга қодир бўлган ёшларимиз ана шу бебаҳо маънавий бойликдан баҳраманд бўлсин, шу асосда ўзининг кимлиги, қандай буюк зотларнинг авлоди эканлигини англаб етсин”.
Ислом КАРИМОВ

Қаффол Шоший мақбараси жорий таъмирдан сўнг

Чоп этилган: 28.05.2016 Ўқилган: 4240

Жорий йилнинг апрель-май ойларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси томонидан Ҳазрати Имом мажмуасининг ҳудудида жойлашган Қаффоли Шоший мақбарасида бир мунча таъмирлаш ишлари қилинди. Мақбара атрофидаги ҳудуд ободонлаштирилди, мақбарага кириш қисмидаги сағаналар қайта таъмирланди.   

Мақбара тўрт томонидан оқава сув учун ариқлар қилинди. Шунингдек мақбаранинг ён томонларига тошлар ётқизилди.