“Албатта, биз она заминимиз бағридаги ҳар бир моддий ва маънавий мерос намунасини кўз қорачиғидек асраб – авайлаш, қайта тиклаш ва таъмирлаш бўйича қилаётган бу ишларимизни кимгадир намойиш қилиш, кўз – кўз этиш учун эмас, аксинча, келажагимизни ўйлаб, онгимиз ва қалбимиз даъвати билан амалга оширмоқдамиз. Токи эртага бизнинг ўрнимизга келадиган, биз бошлаган олижаноб ишларни муносиб давом эттиришга қодир бўлган ёшларимиз ана шу бебаҳо маънавий бойликдан баҳраманд бўлсин, шу асосда ўзининг кимлиги, қандай буюк зотларнинг авлоди эканлигини англаб етсин”.
Ислом КАРИМОВ

Бароқхон мадрасаси жорий таъмирдан сўнг

Чоп этилган: 02.06.2016 Ўқилган: 4241

Жорий йилнинг апрель-май ойларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси томонидан Ҳазрати Имом мажмуасида жойлашган Бароқхон мадрасасида (XVI аср) муайян таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шу жумладан мадрасанинг гумбази кўк рангли кошинлар билан қайтадан қопланди. Табиий омиллар натижасида мадрасанинг деворларида пайдо бўлган ёриқлар таъмирланди.