Хожа Аҳрор Валий зиёратгоҳи (фотожамланма)

Чоп этилган: 29.02.2016 Ўқилган: 2325

Хожа Аҳрор Валий даҳмаси Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Улуғбек қишлоғида жойлашган меъморий ёдгорликдир. XV асрга мансуб бу даҳма Хожа Аҳрор Валий қабри яқинида жойлашган. Мажмуа турли даврларда бунёд этилган мадраса, масжид, минора ҳамда ҳовуздан иборат. Мадраса тўртбурчак ҳовлисининг атрофи ҳужралар билан ўралган. Масжид биноси синчли, тўғри тўртбурчак тарҳли, ёғоч устун-тўсинли.

Миноранинг олд томонидаги атрофи чинорлар билан ўралган ҳовуз ҳам даҳмага уйғун тарзда барпо этилган. Мадраса Нодир Девонбеги деб аталади. У 1630–1631 йиллари аштархонийлардан Нодир Девонбеги маблағига қурилган.