Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳи (Видео)

Чоп этилган: 19.07.2016 Ўқилган: 1241

Видеода Абдулхолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳи ҳақи сўз юритилмоқда.

Ғиждувон туманининг марказида XV–XVI асрларга мансуб Улуғбек мадрасаси ва Абдухолиқ Ғиждувоний мозори бўлиб, меъморий обидаларнинг фақат харобалари сақланган. Абдухолиқ Ғиждувоний хожагон дарвешлар тариқатининг асосчиси. Шайх шу қишлоқда туғилиб, 1179–80 йили шу ерга дафн этилган. Абдухолиқ Ғиждувоний шарафига 1433 йили Улуғбек томонидан мадраса қурдирилган. Мадраса билан биргаликда Абдухолиқ Ғиждувоний мақбарасининг устига Султон бир иншоат (даҳма) қуришни буюради. Мадрасанинг ташқари қисмида, Ҳазрат мақбараси ёнида қудуқ, чиллахона ва минора бунёд этилган. Икки аср ўтгач, мазкур даҳма Абдулазиз ибн Убайдуллохон буйруғи билан таъмирланган.