Ҳазрат Каъбул Ахбор (548-652 милодий)

Чоп этилган: 04.10.2016 Ўқилган: 631

Ҳазрат Каъбул Ахбор (548-652 милодий) рамзий қабрлари

Илмда юқори мартабага насиб этган ҳазрати Каъбул Ахбор тобеъинлардан.

У киши ҳазрати Умар (р.а.) ва ҳазрати Оиша (р.а.)дан ҳадис ривоят этганлар. Илми зиёда бўлиб, ўзгартирилмаган Тавротдан нодир қиссалар ғикоя қилган. Таврот, Забур, Инжил ва Қуръони Каримни чуқур ўзлаштирган. 

Каъбул Ахбор ҳақида ҳазрати Ғаззолийнинг "Мукошафатул-қулуб" асарида қуйидаги маълумотлар келтирилади: "Каъб-Каъб Ахбор: тўла исми Абу Исҳоқ ибн Мотиъ. Ислом динини қабул қилган яманлик яҳудийлардан.

Муовия Сурия волийси бўлган даврда саройда мударрислик қилар ва валий маслаҳатчиси эди. Милодий 652 йилда вафот этган. (Абу Ҳомид Ғаззолий, "Мукошафатул-қулуб", 483-бет)

Каъбул Ахбор 104 йил умр кўрган. Қабри Суриянинг Химс шаҳрида.

Когон туманида ҳазрат Каъбул Ахборга нисбат берилган зиёратгоҳ бор.

Бухорога арабларнинг илк кириб келиш даври 673 йиллардан бошланган. Бу ҳодиса Каъбул Ахбор вафотидан 21 йил кейин юз берган. Бу ердаги қабр рамзий ҳисобланади. 

Манба: "Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазкираси", муаллиф Суюндик Мустафо Нуратоий, Муҳиддин Аблаев, "Sano-standart" нашриёти, Тошкент-2015 йил.