Жарақудуқдаги "Тош ўрмон"

Чоп этилган: 31.03.2017 Ўқилган: 460

Учқудуқ туманида аниқроғи Марказий Қизилқумда, Мингбулоқ қишлоғидан 30 км узоқликда жойлашган Жарақудуқ дараси – очиқ осмон остидаги ноёб палеонтологик музей ҳисобланади. Илмий фаразларга кўра бу ерда тахминан 95 миллион йил аввал ҳудуддаги чинор (платан) ва қирққулоқ (папоротник)ларнинг вертикал ҳолатдаги тошларга айланиши натижасида ушбу "Тош ўрмон” юзага келган.