Туркиялик бизнес ҳамкорларнинг Ҳазрати Имом мажмуасига ташрифи

Чоп этилган: 12.02.2018 Ўқилган: 2421

12 февраль куни Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошчилигида Туркиядан ташриф буюрган бизнес ҳамкорлар Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилишди. Меҳмонлар Ҳазрати Имом масжиди, Усмон мусҳафи музейи ҳамда Бароқхон мадрасасинининг архитектураси ва тарихи билан танишиб кетишди. Уларга Туризм қўмитасидан ходим Миртолиб Мирзохидов, ЎМИ Хайрия жамғармаси ходимлари Икром Аҳмедов ва Фаррух Худайбердиевлар ҳамкорлик қилишди.