Хўжа Жарроҳ ёдгорлик мажмуи

Чоп этилган: 23.02.2016 Ўқилган: 1000

Мажмуа Қарши шаҳрининг Худойзод маҳалласида жойлашган. Ривоятларга кўра, Соҳибқирон Амир Темур ХИВ асрнинг охири Сҳом ва Иордания ерларини забт этган пайтда Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг энг улуғ саҳобаларидан бири бўлган Абу Уайда Омир бин Абдуллоҳ бин ал-Жарроҳ қабри ҳокидан келтириб, Қарши шаҳрида дафн эттирган ва у ерга мақбара қурдирган.

Абу Убайда ал-Жарроҳ ҳақида Расулуллоҳ «Ҳар бир умматнинг омонатдор (ишончли) кишиси» деганлар ва у биринчи бўлиб «амирларнинг амири» деган лақабни олган. У исломнинг илк вақтларида Абу Бакр ас-Сиддиқ таъсирида исломга киради. Муҳаммад (с.а.в.) нинг вафотларидан кейин халифалар-Абу Бакр, Ҳазрати Умар суҳбатларида бўлади. Таркидунё қилиб тақводорлик, қаттиққўллик ва омонатдорлик билан ислом дини таълимотларига тўлиқ амал қилиб юради.

Мустақиллик йилларида бу мақбара тўлиқ таъмирланиб катта зиёратгоҳга айлантирилди.