Мурод авлиё зиёратгоҳи

Чоп этилган: 23.12.2016 Ўқилган: 769

Жоме масжиди ва қабристонида жойлашган ҳарам ичидаги ибн Саййид Муртазо ҳазратларига мансубдир. У кишининг вафотлари ҳижрий қамарий йилининг 927 йил рамазон ойининг якшанбасида, яъни милодий 1548 йилнинг август ойига тўғри келади. Айрим манбаларда у зот Хўжа Аҳрори Валийнинг издошлари сифатида тилга олинади. Фахра Содот Саййид Мусохўжа ибн Саййид Муртазо шариати ислом тарихини унинг ақидаларини чуқур билган, уни кишилар орасида тарғиб эта олган шахс. Ушбу қадамжо ва қабристон ўша замондан буён мўмин – мусулмонлар учун зиёратгоҳ сифатида танилган. Айниқса, ҳар чоршанба куни бу ерга кўплаб зиёратчилар келишади. Нафақат Самарқанд аҳли, балки қўшни вилоят, ҳатто Озарбайжон, Туркманистон, Қирғизистондан ҳам кишилар зиёратга келишади. Зиёратчиларнинг қилган илтижо ва тиловатлари рўёбга чиқиб, мурод ҳосил бўлганлиги сабабли бўлса керак, бу даргоҳни “Муродавлиё” деб номлаганлар. Шўролар даврида бу жой пинҳон ва маҳвий зиёрат қилинган

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, истиқлол шарофати, дин ва виждон эркинлиги ҳақидаги фармонлар туфайли халқимиз ҳаётида муқаддас қадамжолар қайтадан тикланди. Муродавлиё жоме масжиди 1992 йилда қайта қурилиб, ишга туширилди. Ҳозирги вақтда масжидда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.