Тошкент шаҳри
Сузук ота мақбараси

Сузук ота Мустафоқули (1140 – 1217 й.) Хўжа Аҳмад Яссавийнинг Гавҳари Хуштож (Хуштари)нинг кенжа фарзанди бўлган. У Сайрамда таваллуд топган. Балоғат ёшига етганида отасининг йўлланмаси билан Тошкентнинг Бешёғоч даҳасидаги Чуқур кўприк,…
"Ислом ота" масжиди

7 октябрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига «Ислом ота» деб номланган масжиднинг очилиши бўлиб ўтди. Мазкур муборак масканга кенг жамоатчиликнинг таклиф ва истакларини инобатга олиб,…
Ҳазрати Усмон Мусҳафи

Бу муборак Қуръон учинчи халифа Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) буйруқларига асосан VII асрда (644-648 йй.) кийик терисига кўчиртирилган. Ўша даврда жами олти нусха Мусҳаф кўчиртирилган эди. Шулардан ер юзида китоб шаклида сақланган…
Қалдирғочбий мақбараси

Шайхонтоҳур қабристонининг шимолий томонида жойлашган бу мақбара қачон, ким томонидан қурилганлиги-ю, бу ерга ким ва қайси даврда дафн этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар сақланиб қолмаган.
Фақат «Абдулланома» асарининг муаллифи Ҳофиз…
Шайх Хованди Тоҳур мақбараси

Зиёратгоҳ қабр атрофида юзага келган яна бир диққатга сазовор ёдгорлик бинолари мажмуаси XV—XIX асрларга оид Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) мажмуасидир. Мажмуа тасаввуфга оид кўплаб асарлар муаллифи, 756/1355 йилда вафот этган…
Ҳазрати Имом жоме масжиди

Юртбошимиз ташаббуси билан тўрт ой муддатда бунёд бўлган Ҳазрати Имом жоме масжиди Қорасарой кўчасининг Хастимом даҳаси ҳудудида, Эски Жўва бозори томонидан келишда йўлнинг ғарб тарафида жойлашган. У икки минорали қўш гумбазли улкан…
Қаффол Шоший мақбараси

Ҳазрати Имом мажмуаси ҳақли равишда Тошкентнинг бош ёдгорлик мажмуаларидан бўлиб, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний каби мовароуннаҳрлик буюк алломалар орасида алоҳида ўрин эга бўлган зот Имом Абу Бакр…
Бароқхон мадрасаси

Ҳазрати Имом мажмуасининг жануби-ғарбий чеккасида, “Тилла Шайх” масжидининг қибла тарафида Бароқхон мадрасаси жойлашган. Тошкентнинг кейинги беш юз йиллик тарихига гувоҳ бу мадраса қадимий илм-фан, маданият ўчоғи ҳисобланади. 1503 йилда…
Муйи Муборак мадрасаси

Янги жоменинг шимоли-ғарб тарафида мўъжазгина бир тарихий бино қад ростлаган. Унинг кунчиқарида кичикроқ, кунботарида каттароқ ўймакор ёғоч эшикларию мажмуанинг бошқа гумбазларига ўхшамас ҳаворанг гумбази бор. У - Мўйи Муборак мадрасаси.…
Тилла Шайх масжиди

Тилла Шайх масжиди Мўйи Муборак мадрасасининг ғарбида, шундоқ олдида жойлашган.
Рус олими М. Массон Ўзбекистон Фанлар академияси хабарномасининг 1954 йилги сонида чоп этилган “Прошлое Ташкента” асарида: “Ушбу масжид биноси бир неча…