Хоразм вилояти
Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси

Хивадаги Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси 1871 йили Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) томонидан барпо этилган.
Муҳаммад Раҳимхони Соний мамлакат маданияти ва иқтисодий ҳаётини кўтаришда кўп тадбирларни амалга оширди. Маданият ва фан…
Муҳаммад Аминхон мадрасаси

Хоразм меъморлигининг ёрқин намуналаридан ҳисобланган Муҳаммад Аминхон мадрасаси 1851–1855 йиллари қурилган. Мадрасани Хива хони Муҳаммад Аминхон бунёд эттирди. Унинг ёнида бутун дунёга машҳур бўлган Калта минор тарихий обидаси қад кўтариб…
Паҳлавон Маҳмуд мақбараси

Паҳлавон Маҳмуд мақбара мажмуаси мовий гумбазли хонақоҳ, мақбара ва зиёратхонадан иборат. Хонақоҳ пештоқининг юзаси ғиштин, гумбази мовийранг сиркор кошинлар билан безатилган; ичкариси ҳам то гумбаз қуббачасигача мовий ранг билан жуда…
Исломхўжа мадрасаси ва минораси

ХХ аср бошларида қурилган Исломхўжа мадрасаси ва минораси виқор билан кўкка бўй чўзиб турибди. Минора ғоят гўзал кўринишда. Унинг яратилиш ташаббускори ва ҳомийси Асфандиёрхоннинг бош вазири Исломхўжа бўлган.
Исломхўжа ўз даврининг фан,…
Оллоқулихон мадрасаси

Хивадаги Оллоқулихон мадрасаси Ичанқалъанинг яхлит мажмуа бўлиб шаклланиши тарихи билан узвий боғлиқдир. Мадраса қаршисидаги Хожамбердибий мадрасасига ўхшатиб ишланган. Натижада Ўрта Осиё меъморлигида кенг тарқалган усул – қўшмадраса ҳосил…
Шерғозихон мадрасаси

Хоразм ўқув муассасалари орасида Шерғозихон мадрасаси энг кўҳнаси ҳисобланади. У илм-маърифат даргоҳи сифатида машҳур бўлган. Хива хони Шерғозихон 1719 йили Машҳадга муваффақиятли юришдан сўнг, ана шу мадрасани қурдирган.
Шерғозихон…
Жума масжиди

Жума масжиди X–XI асрларда бунёд этилган. Бу ҳақда илк маълумот X асрда Хоразмга келган араб сайёҳи Ал-Мақдисий ёзмаларида учрайди. Манбаларга кўра, Жума масжидининг дастлабки биноси бузилиб кетган ва ўрнига худди шу услубда 1788 йили…
Саид Аловуддин мақбараси

Саид Аловуддин мақбараси музей-шаҳар Хивадаги кўҳна ёдгорликлардан бири бўлиб, XIV асрда Амир Кулол Нақшбандий томонидан устози Шайх Аловуддин қабри устига тикланган. Асрлар давомида мақбара атрофида турли қабрлар қўйилгани туфайли у…
Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳи

Диний-фалсафий таълимот сўфийлик – тасаввуфнинг Мовароуннаҳрда шаклланиши Юсуф Ҳамадоний номи билан боғлиқ. У дастлабки маълумотни Бағдод мадрасаларида олди; биринчи устози Шайх Али Фармодий эди. У илм истаб кўп мамлакатларда бўлди.…