Атлас тўқувчилик

Чоп этилган: 23.02.2016 Ўқилган: 1664

Ўзбек атласлари ранг-баранг нафис гулларга бой, бу гуллар бир-бири билан уйғунлашиб, матода яхлит гўзал бир нақшни ҳосил қилади. Атласнинг табиий ипакдан тўқилган энг аъло нави саккиз тепкили хонатлас деб аталади.

Қадимда атласлар дастаки дастгоҳ (қўл дўкон)ларда тўқилган. Ҳозир дастаки дастгоҳларда ҳам, механик дастгоҳлар (тўқув станоклари)да ҳам тўқилади.

Атлас тўқиш Марғилонда жуда қадимдан ривожланган, бошқа жойларга шу ердан тарқалган. ХХ аср бошларида бу ерда юзлаб атлас тўқувчи косиблар бўлган.

Энг машҳур атласлар: «Қора атлас», «Барги карам», «Чақирим», «Яҳудий нусха», «Номозшомгул», «Шахмат», «Қора кўзим» ва б.