Терига расм солиш

Чоп этилган: 23.02.2016 Ўқилган: 1098

Терига расм солиш — рассомлик турларидан бўлиб, қадимдан ривожланган. Ушбу санъатнинг рангтасвир ва графика турлари мавжуд. Рангтасвирда ранг муҳим ўрин эгаллайди ва унинг характерли томонларини белгилайди; графикада асосан чизиқ, оққора бўёқ доғлари асосий бўлиб, ранг иккинчи даражали ўрин тутади, кўп ҳолларда шартли, рамзий маънода асарнинг ғоявий эмоционал томонини кучайтириш мақсадида уни қўллаш мумкин.