Жамғарма ходимлари Конституциянинг 25 йиллигига бағишланган эсдалик нишони билан тақдирландилар

Чоп этилган: 04.12.2017 Ўқилган: 455

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди ижрочи директори Исахон Абдуллаев ва мутахассиси Икром Аҳмедов миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилганлари, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатганлари учун кўкрак нишони билан тақдирландилар.