Жамғарма ходимлари зиёрат туризми лойиҳаси доирасида Туркияга жўнаб кетдилар.

Чоп этилган: 07.12.2017 Ўқилган: 361

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси ходимлари Икром Аҳмедов ва Фаррух Худайбердиев ҳамда Ислом цивилизацияси маркази Халқаро алоқалар бўлими мудири Абдуазим Тўраходжаевлар Туркиянинг Измир шаҳрида бўлиб ўтадиган Tourism Travel Fair 11-чи туризм ярмаркасида қатнашиш учун жўнаб кетдилар. Делегация таркибига Дин ишлари қўмитаси раиси ўринбосари Ўткир Ҳасанбоев бошчилик қилади. Ташриф чоғида Туркиянинг Диёнат вазирлиги ва Диёнат вақфи билан учрашувлар белгиланди.