Ўзбекистон делегацияси Анқара шаҳрига етиб келди.

Чоп этилган: 11.12.2017 Ўқилган: 337

Измирдаги турзим кўргазмасидан сўнг зиёрат туризми лойиҳаси доирасида Туркияга ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси 10 декабрь куни Анқара шаҳрига етиб келди. Анқарада делегация аъзолари Туризм ва маданият вазирлиги билан кўришди. Шунингдек Диёнат вазирлигининг раиси, Бош муфтий Али Эрбаш ҳазратлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари билан учрашувлар бўлди. Бундан ташқари Анқара муфтийси ва Диёнат Вақфи вакиллари билан ҳам урашувлар бўлиб ўтди. Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, туризм салоҳиятини оишириш, диний масалаларда ҳамкорликка йўл очиш ҳақида самарали музокаралар олиб борилди.

Анқара муфтийси Меҳмет Сўнмезоғлуга эсдалик совғалар топширилди.

Диёнат вазирлиги раиси, Бош муфтийси Али Эрбаш ҳазратларининг қабулида

Диёнат Вақфи вакиллари билан учрашув

Диёнат вазирлигининг Ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Селим Аргун билан учрашув