Ватан ҳимояси - муқаддас бурч!

Чоп этилган: 13.01.2017 Ўқилган: 5989

Маълумки, 14-январь - Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинган. 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда бўлиб ўтган байрам тадбирларида юртимиз осойишталигини таъминлашдек шарафли ишга ўз ҳаётини бахшида этган инсонлар хизмати ҳар қанча эътирофу рағбатга лойиқ эканлиги яна бир карра таъкидланиб, юксак масъулиятли вазифага муносиб ҳисса қўшаётган аскар ҳамда сержантлар, фидойи офицерлар шарафланди.

                                                       ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
                                               ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
                            (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 27-модда)
 
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мамлакат мустақиллигини ҳамда ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилишдаги, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳарбий тузилмаларнинг 1992 йил 14 январдан республика юрисдикциясига ўтказилганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни этиб белгилансин.
                                                                                                            Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 29 декабрь,
1018-XII-сон