Измир халқаро туризм ярмаркаси ўз ишини бошлади

Чоп этилган: 08.12.2017 Ўқилган: 3988

7 декабрь куни Туркиянинг Измир шаҳрида бўлиб ўтадиган 11-халқаро туризм ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ярмарканинг очилишида Измир шаҳри ҳокими, Туризм бўйича вазир ва бошқа  ташриф буюрган юқори мартабали меҳмонлар нутқ сўзладилар. Ярмаркада Ўзбекистон учун алоҳида стенд ажратилган. Мамлакатимиздан Туризм Давлат қўмитаси вакиллари, Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарлари туризми бўйича ҳоким ўринбосарлари ҳамда кўзга кўринган бир қатор туристик ташкилотлар ҳам қатнашмоқда.