Зиёрат туризм делегацияси Малайзияда

Чоп этилган: 13.12.2017 Ўқилган: 1022

13 декабрь куни Зиёрат туризмни ривожлантириш лойиҳаси бўйича Ўзбекистон делегацияси Малайзия ва Индонезияга жўнаб кетди. Делегация таркибига Дин ишлари қўмитаси бўлим бошлиғи Зулхайдар Султонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тафтиш бўлими бошлиғи Исломиддин Зухриддинов, Тошкент ислом университети етакчи мутахассиси Аҳмадхон Алимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин Эшонқулов ҳамда Туризм Давлат қўмитаси ходими Тимур Мирзаевлар киради. Делегация бошлиғи сифатида ЎМИ Хайрия жамғармаси ижрочи директори Исахон Абдуллаев этиб тайинланди.