Самарқанд шаҳрига қилинган зиёрат (фотожамланма)

Чоп этилган: 26.03.2018 Ўқилган: 945

Жорий йилнинг 24 март куни 40 кишидан зиёратчилар гуруҳи Самарқанддаги зиёратгоҳ ва қадамжоларни зиёрат қилишди. Зиёратчиларга Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди Бош мутахассиси Икромжон Ахмедов ҳамда Тошкент шаҳар Хўжа Аҳрор Валий жоме масжиди имом - хатиби Собиржон қори Рустамов ҳамроҳлик қилишди. Сафар давомида зиёратчиларга зиёратга оид маърузалар, Қуръони карим тиловати, салавотлар, шунингдек, ичимликлар, ширинликлар, зиёратга оид буклетлар ва бошқа зиёрат туризмига доир сервис хизматлари кўрсатилди. Зиёратчилар кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд зиёратидан кўтаринки кайфиятда қайтишди.